Покистон ва Афғонистон чегарасида отишма юз берди. Қурбонлар бор
Архив сурат
Жорий йилнинг 14 сентябрга ўтар кечаси Покистон ва Афғонистон чегарасида отишма юз берди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар тарқатди. Манбага кўра, ҳар икки томондан ҳам қурбонлар бор.
Покистон Қуролли кучлари томонидан берилган баёнотга кўра, Афғонистон чегарасидан ўққа тутилиши натижасида 3 нафар Покистон аскари ҳалок бўлган. Қайд этилишича, «Толибон» Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Куррам туманидаги чегара постига қарата ўт очган.
Ўз навбатида, «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумати покистонликларнинг чегара яқинида назорат-ўтказиш пункти қуришига йўл қўймасликка уринаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, масалани муҳокама қилиш учун бир неча киши яқинлашганидан кейин Покистон ҳарбийлари отишмани бошлаган. «Толибон» орасида қурбонлар сонига аниқлик киритилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг