Пойтахтда тадбиркорлар қарийб 500 миллион сўмлик газ ва «свет»ни талон-тарож қилди

15:35 16 Сентябр 2025 Жамият
117 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «Ш.-К.» МЧЖ масъул шахслари «Шарқ» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 243,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Унга кўра, «Й.О.» МЧЖ масъул шахслари «Яшнобод» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида 226,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?