«Pobeda» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди
Россиянинг «Pobeda» авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Ушбу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Uzbekistan Airports компанияси билан музокараларда билдиришган. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Pobeda — «Аэрофлот-Россия ҳаво йўллари» гуруҳининг шўба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг