Пилладан учинчи ҳосил йиғилди
Мамлакатимизда деярли барча соҳаларда кластер тизимининг жорий этилиши ўзининг ижобий натижасини бера бошлади. Жумладан, Олтинкўл туманида «Олтинкўл олтин ипаги» масъулияти чекланган жамияти кластер ташкилоти мақомини олгач пилладан тўрт марта ҳосил олишга эришила бошланди.
— Авваллари йилда бир марта ҳосил оларлик, — дейди касаначи Моҳирахон Абдусаломова. — Бугунги кунга келиб учинчи ҳосилни йиғяпмиз. Бунинг учун туманимизда тутнинг янги нави парваришланмоқда. Қолаверса, пиллачиларга яратилаётган шароит ва қулайликлар ҳам ортмоқда. Масалан, эндиликда пиллачилар касаначи ҳисобланади ва уларнинг фаолияти меҳнат стажига ҳисобланади.
Бу йил кластер томонидан касаначиларга 2388 қути пилла тарқатилган бўлиб, ундан 140 тонна ҳосил олинди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг