Пекин яна «COVID-19»га қарши курашга қайтмоқда

23:59 03 Май 2022 Дунё
2121 0

Фото: centralasia.media

Мамлакат пойтахтидаги «COVID-19» билан эпидемиологик вазият туфайли Хитой Пекиндаги махсус касалхонани яна қайта очишга қарор қилди.

Гап шундаки, сўнгги кунда республика бўйлаб 50 мингдан ортиқ янги инфекция ҳолатлари қайд этилган.

«Касалликни симптомпсиз ҳамда енгил ҳолатларини даволаш учун «COVID-19» эпидемиясининг олдини олиш ва назорат қилиш комиссияси 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб Сяотангшан касалхонасини расман очишга қарор қилди», дейди Пекин шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси директори ўринбосари Ли Ан.

Шунингдек, иқтисодий харажатлар ортиб бораётганига ва аҳолининг норозилигига қарамай, Пекинда жамоат жойларига бориш янада чекламоқда. Унга кўра, пойтахтдаги ресторанлар вақтинча ёпилади ва аҳоли жамоат жойларига ташриф буюриш учун «COVID-19» тестини топшириши керак.

Май ойидаги беш кунлик байрам Хитойдаги энг гавжум саёҳат даврларидан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, расмийлар одамлар уйларида қолишига умид қилмоқда.

Манбада қайд этилишича, Хитой ҳукумати «Омикрон» штаммига қарши оммавий тест синовлари ва жамоат жойларини ёпиб вирус тарқалишини бостиришга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?