Педагоглар ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

14:22 12 Март 2026 Жамият
152 0

Педагог ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш назарда тутилган Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикасидаги барча давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлар ҳар йили даврий тиббий кўрикдан мажбурий тарзда ўтказилади. Қайд этилишича, давлат таълим ташкилотларида бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан шуғулланаётган педагогларнинг тиббий кўриклари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, кафолатланган тиббий хизматлар доирасида амалга оширилади.

Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагогларнинг тиббий кўриклари эса ташкилот маблағлари ҳисобидан, тегишли лицензияга эга давлат ёки нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан ўтказилиши белгиланиши режалаштирилмоқда.

Педагогларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш иш берувчининг зиммасига юклатилади. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш даврида педагог ўз иш жойи (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?