Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеясида Ўзбекистоннинг инсонпарварлик соҳасидаги ташаббуслари илгари сурилди
Парламентлараро иттифоқ 151-ассамблеясининг «Инқироз шароитида инсонпарварлик меъёрларига риоя қилиш ва инсонпарварлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш» мавзусидаги ялпи мажлисида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси иштирок этди.
Сенат Раиси ўз чиқишида дунёда кечаётган турли низолар, инқирозлар ва гуманитар таҳдидлар миллионлаб инсонларнинг ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бундай шароитда парламентлар инсонпарварлик тамойилларини илгари суриш ва инсон ҳаётини асрашда ҳал қилувчи роль ўйнаши зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Ассамблеяда Ўзбекистоннинг инсонпарварлик соҳасидаги ташаббуслари илгари сурилди. Таъкидланганидек, ҳозирги кунда дунё бўйлаб 120 дан зиёд қуролли тўқнашувлар натижасида 310 миллионга яқин инсонлар ёрдамга муҳтож бўлиб, бу инсонпарварлик меъёрларига риоя қилиш масаласини янада долзарб этмоқда.
Ўзбекистон халқаро инсонпарварлик ҳаракатларида фаол иштирок этиб, нотинч минтақалардаги муҳтож аҳолига уй-жой, тиббий хизмат ва ижтимоий кўмак кўрсатиш орқали амалий ёрдам бермоқда. Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизнинг инсонпарварлик ва халқаро ҳамжиҳатлик тамойилларига содиқлигини яққол намоён этмоқда.
Мажлис доирасида парламентлар ўртасида қонунчилик ва рақамли ҳамкорликни чуқурлаштириш, гуманитар ресурсларни самарали ва манзилли йўналтириш, глобал ташаббусларга молиявий иштирокни кенгайтириш, шунингдек, инсонпарварлик соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашга оид аниқ таклифлар ҳам илгари сурилди.
Таъкидланганидек, инсонпарварлик – тинчликнинг ҳуқуқий кафолати, барқарор тараққиётнинг маънавий пойдеворидир. Шу боис, бу жараёнда парламентларнинг роли тобора ошиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг