Парламентлараро иттифоқ билан амалга ошириладиган режалар кўриб чиқилди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Осиё хотин-қизлари форуми доирасида Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Хусусан, келаси йили Ўзбекистонда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг ташкилий жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.
Ассамблеянинг парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини фаоллаштириш, БРМга эришиш йўналишларини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиши алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, мамлакатда ўтказиладиган Ассамблея инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларининг барча йўналишларини янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг