«Пандора архиви»да вазир Сардор Умурзаковнинг турмуш ўртоғи исми очиқланди. Вазирлик бу ҳолатга изоҳ берди

Фото: Иллюстратив фото
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг турмуш ўртоғи Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизов исмлари «Пандора архиви»да ҳам очиқланган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Марлен Азизов 90 йилларда Россия ва қатор Европа мамлакатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Нодира Умурзакова эса ҳеч қачон тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаган ва чет элдаги қандайдир актив ёки кўчмас мулкнинг бенефициари ёки мулкдори бўлмаган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, “Pandora Papers” ҳужжатларида унинг исми келтирилиши Марлен Азизовнинг оила аъзоси сифатида хато кўрсатилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда бундай ноаниқлик сабаби ўрганилмоқда.
Рўйхатда, шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг турмуш ўртоғи Рано Раматованинг номи ҳам келтирилган, «бу ахборот ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди». OCCRP эса мамлакатдаги йирик бизнес лойиҳаларидан бирида унинг махфий ролини қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг