Пандемия билан боғлиқ уч сценарий маълум қилинди
Йил охиригача коронавирусни жиловлаш мумкинми? Бу даврда пандемия қандай тус олади? Касалликнинг ортга чекиниши кўпроқ қайси омилларга боғлиқ?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус бу борада уч тахминий сценарийни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, йил давомида CОВИД-19 мутацияга учрашда давом этади, инфекциянинг яна қатор янги штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Аммо оммавий эмлаш кўрсаткичлари ошиши ва аҳоли иммунитети кучайиши билан хасталикнинг оғир асоратлари камайиб боради.
Биринчи сценарийга кўра, коронавируснинг оғир кечувчи штаммлари пайдо бўлмайди ва касалликка қарши мавжуд вакциналар ёрдамида курашиш кутилган самарани беради.
Иккинчи сценарийга мувофиқ, CОВИД-19нинг ҳозиргидан ҳам юқумлироқ ва тез тарқалувчи вариантлари юзага келади.
Учинчи сценарийга асосан, одамларни коронавируснинг оғир асоратларидан асраш анча мураккаблашади. Бундай вазиятда янги, янада самарали вакциналар ишлаб чиқариш талаб этилади.
Шунга қарамай, ЖССТ тиббий ниқоблар, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш орқали касалликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мумкинлигини таъкидлади.
Энг муҳими, жорий йил иккинчи ярмига қадар дунёдаги ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланишига эришиш устувор мақсад ҳисобланади. Бу жараёнда, аввало, тиббиёт ходимлари, кексалар ва хавф гуруҳига мансуб бошқа қатламни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратиш жоиз.
«Баъзи давлатларда тўртинчи доза билан эмлаш жараёнлари бошлангани қувонарли, — дейди Т. Гебреесус. — Аммо дунё аҳолисининг учдан бир қисми, шу жумладан, Африкада яшовчиларнинг 83 фоизи ҳатто биринчи босқичда вакцина олгани йўқ. Бу эса барчамизда хавотир ва ташвиш уйғотиши керак».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг