«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди
Иллюстратив фото
Жорий йил 10-12 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йил 10-12 декабрь кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
• Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Агентлик тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда шу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг