«Ўзбекистон—Венгрия» бизнес тадбири бўлиб ўтди
Венгрияга ташрифнинг иккинчи куни Ўзбекистон делегациясининг Венгрия тадбиркорлари ва компаниялари вакиллари билан амалий учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Венгриянинг 15 дан ортиқ компания ва ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Делегация аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий либераллашув, саноат модернизацияси, хорижий инвестициялар учун қулай муҳит ва давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди.
Венгрия тадбиркорлари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта қизиқиш билдирди.
4iG рақамли ечимлар ва телекоммуникация, H2O Konzorcium сув таъминоти ҳамда экологик технологиялар, Metrimed тиббиёт жиҳозлари ва соғлиқни сақлаш, FANTASTIGO истеъмол товарлари, Limelog ва Woodstock логистика ҳамда экспорт-импорт соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Венгриянинг HEPA агентлигининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича ваколатхонаси очилди. Мазкур агентлик Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Учрашув якунида икки томонлама асосда маълумотлар алмашувини йўлга қўйиш, лойиҳа таклифлари тайёрлаш ва доимий мулоқот ўрнатиш бўйича келишувга эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг