Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Бокуда бутун дунёга намойиш этилмоқда
Фото: Халқ сўзи
2023 йилнинг 4-6 апрель кунлари Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳрида AITF-2023 19-халқаро туризм ва саёҳат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон халқаро туризм ярмаркасида илк бор «Ҳамкор давлат» сифатида иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегациясининг иштироки Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда «Миллий ПР-маркази» ДУК, шунингдек, Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси ҳамкорлигида, «Uzbekistan Airways» АЖ кўмагида ташкил этилмоқда.
Сайёҳлик кўргазмасининг очилишида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафхонов ҳамда «Миллий ПР-маркази»ДУК директори Дилфуза Самандарова сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида туризм хизматлари экспортини кўпайтириш ва озарбайжонлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида Хоразм вилояти бириктирилган эди.
Унга кўра, кўргазма доирасида Хоразм вилоятидан катта делегация иштирок этмоқда, унинг таркиби 7 та сайёҳлик компанияси, «Ичан қалъа» мажмуаси раҳбарияти, маданият ва санъат намояндалари, мусиқачилар ҳамда ҳунармандлардан иборат.
AITF-2023 халқаро кўргазмаси доирасида давлат сайёҳлик ташкилотлари, маркетинг компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон делегацияси вакилларининг Озарбайжон туроператорлари билан майдончаларни фаол сотиш бўйича ишбилармонлик учрашувлари ҳамда жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган TXTY-2023 Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиш шартлари билан танишиш режалаштирилган.
AITF-2023 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кечки зиёфат ҳам режалаштирилган бўлиб, унда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тақдимоти, Хоразм миллий ансамбли санъаткорлари чиқишлари билан маданий дастур, халқ амалий санъати ва миллий таомлар намойиши ҳам ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг