Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида миллий боғлар ташкил қилинади

17:36 08 Март 2022 Жамият
2180 0

Фото: Архив сурат

Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2022 йилдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 93-сон қарори қабул қилинди. 

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ўрмон фонди ерларида «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғларининг муассиси ҳисобланади.

Миллий табиат боғларининг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Ҳужжат билан «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғларининг ер майдонлари, қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиладиган зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?