Ўзбекистоннинг Лихтенштейндаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Лихтенштейн князлигидаги биринчи элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.
Учрашув давомида Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуснинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Лихтенштейн Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабине Монауни билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида икки мамлакатнинг БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги конструктив мулоқоти юксак баҳоланди.
Учрашув якунида шаҳзода Алоиз Ўзбекистон Президентига эзгу-тилаклари ва самимий саломларини йўллади ҳамда мамлакатимиз халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Маълумот учун, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Бугунги кунга қадар Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцария ва Чехиядаги ўриндошлик асосида элчиси ҳам ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг