Ўзбекистоннинг Халқаро метрик конвенциясига қўшилиши масаласи муҳокама қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида “Халқаро метрик Конвенцияга (Париж, 1875 йил 20 май, 1907 йил 17 октябрдаги, 1913 йил 11 октябрдаги ва 1921 йил 6 октябрдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади барча давлатлар учун ўлчовлар бирлигини таъминлайдиган умумий ва ишончли стандартлар яратиш, миллий эталонларни халқаро прототиплар билан қиёслаш ва ўзаро тан олиш имконини берувчи ягона тизимни шакллантиришдан иборат.

Таъкидланганидек, Конвенцияда иштирок этувчи давлатларнинг метрологик стандартлар бирлигини таъминлаш, шу жумладан, эталонлар ва аниқлик шкалаларини солиштириш, геодезик ўлчовларни солиштириш ва калибрлаш, миллий эталонларни халқаро прототипларни эталонлари билан даврий солиштириш ҳамда халқаро прототипларни сақлаш каби муҳим масалалар назарда тутилган.
Сенаторлар томонидан қайд этилишича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси фаолиятида фаол иштирок этиши, овоз беришига имконият яратади. Шунингдек, бу Бюронинг илмий ва техник лабораторияларидан фойдаланиш ва етук мутахассисларнинг малакаларини оширишга замин яратади. Бундан ташқари, унга аъзо бўлиш мамлакатнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга, инвестициялар жалб этувчанлигини оширишга, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бюрога аъзо давлатлар ўртасидаги навбат асосида Бюро лабораторияларида эталонларни қўшимча харажатларсиз калибрлашдан ўтказиш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлида ташқи савдо алоқаларини олиб боришда техник тўсиқларни бартараф этиш имконини беради.
Муҳокама якунида сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.





Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг