Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 11 декабрь куни қор ёғади
“Ўзгидромет” 11 декабрь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва кундузи баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг