Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 11 январь куни бироз қор ёғади

02:51 11 Январь 2023 Жамият
1353 0

«Ўзгидромет» 11 январь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° совуқ, кундузи 5-7° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° совуқ, Устюртда 27-30° совуққача, кундузи 20-23° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° совуқ, кундузи 5-10° совуқ, баъзи жойларда 12° совуққача, чўл ҳудудларда кечаси 27-30° совуқ, кундузи 12-17° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°совуқ, баъзи жойларда 17°совуққача, кундузи 5-10°совуқ, баъзи жойларда 12° совуққача бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, баъзи жойларда 15° совуққача, кундузи 3-8°совуқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Фарғона вилоятининг айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°совуқ, кундузи 7-12°совуқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?