Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонларига 10 трлн сўм сарфлади

13:34 21 Декабрь 2025 Жамият
281 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 10,3 триллион сўм сарфлаган, деб хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.

Маълум қилинишича, 2025 йилнинг январь октябрь ойларида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 10,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 11 фоизга ошган.

Ушбу хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:

• Тошкент шаҳри — 1 719,4 млрд сўм;

• Қорақалпоғистон Республикаси — 488,3 млрд сўм;

• Андижон вилояти — 658,2 млрд сўм;

• Бухоро вилояти — 339,1 млрд сўм;

• Жиззах вилояти — 222,2 млрд сўм;

• Қашқадарё вилояти — 632,7 млрд сўм;

• Навоий вилояти — 329,3 млрд сўм;

• Наманган вилояти — 1 136,1 млрд сўм;

• Самарқанд вилояти — 1 303,8 млрд сўм;

• Сурхондарё вилояти — 361,6 млрд сўм;

• Сирдарё вилояти — 140,5 млрд сўм;

• Тошкент вилояти — 1 046,9 млрд сўм;

• Фарғона вилояти — 1 411,7 млрд сўм;

• Хоразм вилояти — 506,9 млрд сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер