Ўзбекистонликлар қуритилган олхўри экспортидан 55,3 млн доллар ишлаб олди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида 43 та хорижий давлатга қиймати 55,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 38,9 минг тонна қуритилган олхўри экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп қуритилган олхўри етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Хитой – 21,6 минг тонна;
- Қозоғистон – 6,2 минг тонна;
- Россия – 6 минг тонна;
- Туркия – 1,2 минг тонна;
- Беларусь – 793,1 тонна;
- Грузия – 711,5 тонна;
- Бошқа давлатлар – 2,4 минг тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15 минг тоннага ёки 62,9 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг