Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижий фуқаролар сони 37 мингдан ошди

11:26 06 Январь 2026 Жамият
617 0

2025 йилнинг январь ноябрь ойларида жами 37,2 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

11 ойда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Ҳиндистон — 16,3 минг нафар;
  • Туркманистон — 8,9 минг нафар;
  • Тожикистон — 2,7 минг нафар;
  • Покистон — 1,7 минг нафар;
  • Хитой — 1,4 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 870 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 823 нафар;
  • Миср — 737 нафар;
  • Филиппин — 501 нафар;
  • АҚШ — 464 нафар;
  • Туркия — 357 нафар;
  • Афғонистон — 291 нафар;
  • Иордания — 194 нафар;
  • Буюк Британия — 179 нафар;
  • Россия — 164 нафар;
  • ЖАР — 155 нафар;
  • Эрон — 115 нафар;
  • Қозоғистон — 113 нафар;
  • Бангладеш — 97 нафар;
  • Италия — 94 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 54,3 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер