Independent: Буюк Британия Гренландияга бир нафар ҳарбийни юборди
Буюк Британия Даниянинг илтимосига кўра Гренландияга Қуролли кучлар вакилини юборди. У «Арктик бардош» номли ҳарбий машғулотларга тайёргарлик кўриш жараёнида иштирок этади, деб ёзади The Independent.
Хизматчи ҳарбий машғулотлар бошланиши арафасида оролга юборилган Шимолий Атлантика альянси (НАТО)га аъзо бошқа давлатлар ҳарбийларига қўшилади.
The Independent нашри ёзишича, Лондон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияга Хитой ва Россия томонидан эҳтимолий таҳдид мавжудлиги ҳақидаги хавотирларини бўлишади.
«Биз президент Трампнинг Қутб минтақасидаги хавфсизлик ҳолатига оид ташвишларини қўллаб-қувватлаймиз. НАТО ва Буюк Британия етакчилигидаги Бирлашган экспедицион корпус Қутб минтақасида хавфсизликни мустаҳкамламоқда», — деди Буюк Британия бош вазири девони вакили.
«Арктик бардош» — Дания томонидан ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар бўлиб, у Шимолий Европадаги ҳарбий ўқув дастурининг бир қисми ҳисобланади ва совуқ иқлим шароитида иттифоқчи қўшинларнинг чидамлилиги ҳамда жангга тайёрлигини оширишга қаратилган. Машғулотлар Буюк Британия раҳбарлигидаги Бирлашган экспедицион корпуснинг жангга шайлигини синовдан ўтказиш ва ўзаро ҳамкорликни яхшилашни мақсад қилган бўлиб, унда Шимолий Европанинг 10 та давлати иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг