Ўзбекистонга Европа комиссияси вице-президенти ташриф буюради
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас 27 март куни Ашхободда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» 20-вазирлар йиғилишида иштирок этганидан сўнг Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси расмий сайтида маълум қилинди.
Ашхободдаги йиғилишда 2025 йил 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган тарихда илк бор «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитига тайёргарлик, минтақавий хавфсизлик, транспорт ва рақамли алоқа, энергетика, савдо ва таълим масалалари муҳокама қилинади.
Учрашувдан сўнг Кая Каллас Тошкентга келади ва у ерда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, иқтисодий шериклик, инфратузилмани ривожлантириш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг