«Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 22 фоизида спорт заллари йўқ», — ХТВ

22:49 17 Декабрь 2021 Жамият
1718 0

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 22 фоизида спорт заллари йўқ. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

10 130 та мактабнинг 7 885 тасида (78 %) спорт зали мавжуд, қолган 2 245 та мактабда спорт зали йўқ. Мавжуд спорт залларидан 358 таси реконструкцияга, 2078 таси капитал таъмирлашга муҳтож, дейилади хабарда.

Вазирлик муаммодан хабардор эканини қайд этди.

Сўнгги йилларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди, бу ишлар босқичма-босқич маблағ ажратилиши билан амалга оширилмоқда, деди вазирлик.

Шунингдек, 2017-2021 йилларда 296 та спорт зали қурилиб, 604 та спорт зали таъмирланди.

Ҳукумат топшириғига кўра, турли вазирлик ва идоралар вакилларидан махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, улар ҳудудлардаги мактаблар ва спорт заллари билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда, дея хулоса қилди вазирлик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?