Ўзбекистонда «Тошкент мозаикалари» махсус мобил иловаси ишга туширилди
Ўзбекистонда «Тошкент мозаикалари» махсус мобил иловаси ишга туширилди.
«Uzbektourism.uz» маълумотига кўра, илова фойдаланувчиларга «Калейдоскоп» функцияси ва кенгайтирилган реаллик билан тўлдирилган AR фильтрлари ёрдамида Тошкентдаги модернизм дизайни асосида барпо этилган объектлар мозаикалари билан танишиш имконини беради.
Функциядан смартфон камерасини жойида объектга йўналтириш орқали фойдаланиш мумкин.
«Тошкент мозаикалари» онлайн каталогида 334 мозаика ҳақида фотосуратлар, жойлашган жойи ва улар ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Бугун мозаикалар Тошкентнинг расман маданий мерос объекти сифатида тан олинган. Илованинг ишга туширилиши Ўзбекистонда сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, мамлакат аҳолиси ва сайёҳлар учун мозаикани сақлаб қолишга ёрдам беради.
Иловани «Google Play», «App Store», «AppGallery» платформалари орқали юклаб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг