Ўзбекистонда тўрт ойда 29 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилди

10:14 17 Июнь 2025 Иқтисодиёт
135 0

2025 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29 минг 134 та янги корхона ва ташкилот (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга кўп бўлиб, мамлакатда тадбиркорлик ва иқтисодий фаоллик даражасининг ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Мазкур давр мобайнида пойтахтда 6 минг 363 та янги корхона рўйхатдан ўтган. Бу умумий кўрсаткичнинг қарийб бешдан бир қисмини ташкил этади.

Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда Тошкент вилояти турибди – бу ҳудудда 2 минг 743 та янги корхона ташкил этилган. Учинчи ўринда эса Фарғона вилояти – бу ерда 2 минг 558 та янги субъект фаолият бошлаган.

Кейинги ўринларда мос равишда Хоразм вилояти (2 минг 464 та), Самарқанд вилояти (2 минг 202 та), Қашқадарё вилояти (1 минг 858 та), Бухоро вилояти (1 минг 810 та) ҳамда Сурхондарё вилояти (1 минг 720 та) жойлашган. Бу ҳудудларда ҳам тадбиркорлик фаоллиги юқорилигича қолмоқда.

Бундан ташқари, Андижон вилоятида – 1 минг 512 та, Наманган вилоятида – 1 минг 387 та, Қорақалпоғистон Республикасида – 1 минг 370 та, Жиззах вилоятида – 1 минг 303 та, Навоий вилоятида – 1 минг 160 та ҳамда Сирдарё вилоятида – 684 та янги ташкилотлар рўйхатдан ўтган.

Ушбу статистик кўрсаткичлар сўнгги йилларда мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш йўлида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда, дея баҳоланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер