Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнасидаги дастлабки трансфер амалга ошди

10:37 03 Декабрь 2025 Спорт
174 0

Бу йилги мавсум Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан Ўзбекистон Суперлигасида ғолиб бўлган Билолхон Тошмирзаев фаолиятини «Бунёдкор» клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълумот учун, Тошмирзаевнинг Фарғона клубидан «Бунёдкор»га ўтиши 2025 йилги қишки трансферлар ойнасидаги дастлабки трансфер бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси 5 декабрь куни очилади. Суперлига клублари трансферлар ойнаси давомида 10 та янги футболчи билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.

5 декабргача амалга оширилган трансферлар лимитдан ташқарида ҳисобланади. Яъни, Билолхон Тошмирзаев билан 2 декабрь куни келишувга эришган «Бунёдкор» клуби яна 10 та янги футболчи билан шартнома имзолаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер