Ўзбекистонда ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июнда қабул қилинган «Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида»ги қарори (398-сон)га асосан, мазкур хизматни кўрсатиш схемаси тасдиқланди.
Қарорга кўра, эндиликда ногиронлик пенсияси автоматик тарзда, яъни проактив шаклда белгиланади. Бу жараёнда пенсия тайинланган ёки рад этилгани ҳақидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади. Агар СМС-хабар юбориш имкони бўлмаса, бу маълумот фуқаронинг яшаш манзилига республика бюджети ҳисобидан етказиб берилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 октябргача «Пенсия» ахборот тизимида янги имконият яратилади. Унга кўра, фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа рақамларига қўнғироқ қилиш тизими жорий этилади. Бу орқали фуқаролар ўз пенсия таъминотига оид барча зарур маълумотларни осонлик билан олиш имконига эга бўлади.
Мазкур қарор аҳолига қулайлик яратиш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва ногиронликка эга шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг