Ўзбекистонда ХТВ таълим бўйича янги ғоялар порталини ишга туширди
Мазкур портал орқали барчага халқ таълими соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва таклифларини тўғридан-тўғри вазирликнинг махсус ишчи гуруҳига юбориш имконияти яратилди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.
Ғоя ва таклифларни юбориш учун: www.idea.itsm.uz веб-саҳифасига кириб, “Ғоянгизни йўлланг!” тугмасини босинг ва қуйида кўрсатилган йўналишлардан бирини белгиланг. Сўнгра тайёрланган презентация шаблонини юклаб олинг. Ғоя ва таклифингизни Халқ таълими тизимига татбиқ этиш механизмларини изоҳлаган ҳолда жўнатишингиз талаб этилади:
Йўналишлар:
- таълим сифатини яхшилаш;
- ўқитувчилар мақомини ошириш;
- ўқитувчилар малакасини ошириш;
- давлат-хусусий шериклик;
- мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш;
- инновация ва технологиялар;
- замонавий мактаб;
- мактабларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш;
- инклюзив таълим;
- бошқалар.
Ўз навбатида, вазирлик ишчи гуруҳи томонидан энг яхши ғоя ва таклифлар ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этган муаллифни аниқлаш мақсадида махсус кўрик-танлов ташкил этилади. Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Тақдим этилган ғоя ва таклифларни кўриб чиқиш тартиби алоҳида Низом билан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинади.
Мазкур портал Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Инновация, технология ва стратегия маркази" томонидан яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг