Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди
Шу йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг олий тоифали актрисаси Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди.
Малика Қаюмова 1954 йилнинг 1 февраль куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1976 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган. 1993 йилдан бошлаб Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келган. Ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон роллари ва характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этган.
Санъаткор телеэкран орқали ҳам бир қатор видеофильм ва телетуркумларда самарали ижод қилган. 2011 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан мукофотланган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг