Ўзбекистонда хайрия маблағларини йиғиш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди.
Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар билан давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга жавобгарлик белгиланди. Ушбу қонунбузарликни содир этган шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солиниши мумкин.
Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди. Унга кўра, хайрияларни йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.
Ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади. Бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.
Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.
Ушбу тартибни бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг