Ўзбекистонда хайрия маблағлари йиғишнинг аниқ тартиби белгиланмоқда
Иллюстратив фото
25 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистонда ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда жисмоний шахслар фақат ўзи ёки яқин қариндоши учун хайрия йиғиши мумкин бўлади. Кўнгиллилар эса ўзига бегона бўлган шахслар манфаати учун хайрия йиғишда фақат эълон бериш орқали кўмаклашади.
Хайрия қутиси фақат нодавлат ташкилотлар ва бошқа ҳомийлик қилувчи ёки олувчи юридик шахслар томонидан ўрнатилиши белгиланган.
Шунингдек, нодавлат ташкилотлар ва бошқа ҳомийлик қилувчи ёки олувчи юридик шахслар нақд пул шаклида хайрияни фақат хайрия қутиси орқали йиғади. Хайрия қутиси жойлаштириладиган манзил олдиндан эълон қилинади, уни очишда гувоҳлар қатнашади ҳамда бу жараён видеотасвирга олиниб, жамоатчиликка эълон қилинади.
Хайрияларни йиғиш ҳамда хайрия қутиларини ўрнатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
«Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузишнинг олдини олиш, ҳомийлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уларга нисбатан фуқароларнинг ишончини ортишига хизмат қилади», дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг