Ўзбекистонда кексалар учун поезд ва самолёт чипталарига чегирмалар эълон қилинди

Иллюстратив фото
Кекса фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва уларнинг мамлакатимиз бўйлаб сайёҳлик сафарларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Кексалар учун туризм ойлиги» муносабати билан махсус чегирмалар берилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, «Uzbekistan Airways» 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун барча иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма тақдим этади. Таклиф авиакомпаниянинг 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган ички парвозларида амал қилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» ушбу тоифадаги фуқаролар учун барча ички йўналишлардаги поездларга («Афросиёб» тезюрар электропоездларидан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма эълон қилади. Имтиёз ҳар йили 2-8 октябрь ва 1 30 ноябрь кунлари амал қилади.
«Ушбу чоралар ички туризмни ривожлантириш, бутун республика бўйлаб қулай саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтириш ва ҳурматли нуронийларимизнинг турмуш сифатини оширишга қаратилган», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг