Месси 1 300 та самарали ҳаракатга эришган илк футболчи бўлди
«Интер Майами» ҳужумчиси, аргентиналик Лионель Месси футболчилар орасида биринчи бўлиб 1 300 та самарали ҳаракат (гол + ассист) кўрсаткичига эришди.
Месси ушбу тарихий натижани МЛС плей-оффи чорак финалидаги «Синсиннати»га қарши ўйинда (4:0) қайд этди — у битта гол урди ва учта голли узатма берди.
Ҳозирда Мессининг шахсий статистикасида:
896 гол,
404 ассист мавжуд.
Клублар ва терма жамоадаги самарали ҳаракатлари қуйидагича тақсимланган:
«Барселона» — 941,
«Интер Майами» — 117,
«ПСЖ» — 66,
Аргентина терма жамоаси — 176.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг