Ўзбекистонда иссиқлик электр станцияларини модернизация қилиш ва «яшил иқтисодиёт»га ўтиш жараёни жадаллашмоқда
Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш, «яшил трансформация» жараёнини амалга ошириш ва атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш мақсадида иссиқлик электр станцияларида эски ва самарасиз қурилмаларни консервация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегияси бўйича Давлат дастури ҳамда 2025 йил 27 февралдаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олиб борилмоқда.
2025-2027 йиллар давомида мамлакатда жами 3257 МВт қувватга эга 23 та қурилма эксплуатациядан чиқарилади. Шундан 2617 МВт қувватга эга 19 та қурилма «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналари ҳиссасига тўғри келади.
Консервация ишлари Сирдарё, Толимаржон, Ангрен, Янги-Ангрен, Тошкент, Навоий иссиқлик электр станциялари ҳамда Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар орқали эски технологиялар ўрнини замонавий энергия тежамкор қурилмалар эгаллайди, энергия ресурслари тежалади ва атроф-муҳитга салбий таъсир камаяди.
Йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
Янги лойиҳалар доирасида:
Толимаржон ИЭС – 1065 МВт қувватли учинчи ва тўртинчи буғ-газ қурилмалари қурилиши якунланмоқда.
Навоий ИЭС – 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмаси бунёд этилмоқда.
Тошкент шаҳри – Сергели ва Юнусобод туманларида когенерация технологиялари асосида энергия самарадор қурилмалар барпо этилмоқда. Шунингдек, Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Учтепа ва Яшнобод туманларида ҳам когенерация қурилмалари қурилиши режалаштирилган.
Бу ислоҳотлар энергия тежамкорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун барқарор энергетика тизимини шакллантиришга замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг