Ўзбекистонда илк маротаба энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар тақдирланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан ҳамкорликда Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси версияси бўйича энг самарали фаолият кўрсатаётган олимларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади.
Тақдирлаш маросими шу йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилиб, унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари директорлари, Elsevier компанияси раҳбарлари, хорижлик мутахассислар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.
Тадбир доирасида Биринчи илмий форум ҳам ўтказилиши режалаштирилган ва унда мақола ёзиш, илмий журналларни индексациялаш ва халқаро рейтингларга кириш методологиясини ўргатиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, шу йилнинг 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси ўртасида республика олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларни дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини таъминлашга қаратилган “Илм-фан 2020” ҳамкорлик дастури имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг