Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетди. Хўш, совуқ об-ҳаво қачон чекина бошлайди? «Халқ сўзи» нашри ушбу савол билан «Ўзгидромет»га мурожаат қилди.
«Ўзгидромет»нинг нашримизга маълум қилишича, 10 январдан бошлаб ҳаво ҳарорати секин-аста кўтарилади ва 2-7 даража илиқ бўлади.
«Янги 2021 йил келди, аммо бизнинг мамлакатимиз бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антитциклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон, аномал совуқ об-ҳавони келтиради.
Кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида эса 12-17 даражагача пасаяди, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор», деди Ахборот хизмати раҳбари.
Инобат АҲАТОВА,
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг