Ўзбекистонда эрта никоҳлар учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда

11:31 27 Декабрь 2025 Жамият
95 0

Ўзбекистонда аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, линия бўйича 2, 3 ва 4-даражали қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши таклиф этилмоқда. Бунга амаки-жиян, тоға-жиян муносабатлари, шунингдек, амакивачча, тоғавачча, учинчи ва тўртинчи даражали қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳам киради. Истисно ҳолат сифатида, агар никоҳга кирувчилардан бири фарзандликка олинган ёки ўгай фарзанд бўлса ва у иккинчи томонга нисбатан амалда 1, 2, 3 ёки 4-даражали қон-қариндош ҳисобланмаса, никоҳга рухсат берилиши мумкин.

Шунингдек, ҳомиладорлик ёки бола туғилиши билан боғлиқ ҳолатларда никоҳ ёши аризага асосан никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилаётган жойдаги туман ёки шаҳар ҳокими томонидан 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга камайтирилиши мумкин.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан амалда никоҳ муносабатларига кириш, агар бундай ҳаракат илгари худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазолардан бири таклиф этилмоқда:
— 50 БҲМдан 100 БҲМгача (20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача) жарима;
— 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
— 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Айни пайтда амалдаги қонунчиликка кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун 20 БҲМдан 30 БҲМгача (8,2 млн сўмдан 12,3 млн сўмгача) жарима, ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари, ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер