Ўзбекистонда бир ой ичида 96 миллиард сўмдан ортиқ газ ва электр ўғирланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
2025 йил июль ойида Ўзбекистонда 279 та ноқонуний энергия фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, бир ой давомида:
— 12,6 млн куб метр табиий газ ноқонуний сарфланган (зарари – 41,1 млрд сўм),
— 27,1 млн кВт·соат электр энергияси талон-торож қилинган (зарари – 54,9 млрд сўм).
Умумий моддий зарар 96 миллиард 85 миллион сўмни ташкил қилган.
«Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жами 485 та маъмурий иш қўзғатилди», — дейилади расмий хабарда.
Барча қонунбузарларга нисбатан белгиланган чоралар кўрилган бўлиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг