Ўзбекистонда 7 ойда 20 мингдан ортиқ солиқ хавфлари мавжуд тадбиркорлар аниқланди
Фото: ChatGPT
Ўзбекистонда 20 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектида солиқ хавфлари мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 16 триллион сўмлик солиқ хавфларига эга 20 мингдан ортиқ субъект аниқланган. Ушбу натижалар «Солиқ хавфларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» тизимида қайд этилган.
Ушбу субъектлар йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик аломатларини ихтиёрий равишда бартараф этишлари мумкин. Шундан сўнг, мазкур рўйхат 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига қайта шакллантирилади.
Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари эндиликда сайёр солиқ текширувлари натижасида қўлланган молиявий жарималарни 6 ойга бўлиб тўлашлари мумкин бўлади. Илгари бундай имконият фақат солиқ аудити натижалари бўйича молиявий жарималарга нисбатан берилар эди.
Қайд этиш жоиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувлари ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади ва бу тартиб бузилганда текширувлар ноқонуний ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг