Ўзбекистонда 11-12 февраль кунлари чанг-тўзон кузатилади — Ўзгидромет

13:59 10 Февраль 2022 Жамият
597 0

Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-12 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

11 февраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва 12 февраль республиканинг қолган ҳудудларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин), кучли бўлиши мумкинлиги айтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?