Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 2 млн сўмдан ошди
Видеодан кадр
Ўзбекистонда қуйма олтин нархи рекорд даражада ошди. Марказий банк бугун, 26 январь куни эълон қилган маълумотга кўра, 1 грамм қимматли металл нархи илк бор 2 007 200 сўмга етган.
Регулятор маълумотларида келтирилишича, олтин қуймалари қиймати қуйидагича:
• 5 gramm — 10 mln 036 ming soʻm;
• 10 gramm — 20 mln 073 ming soʻm;
• 20 gramm — 40 mln 146 ming soʻm;
• 50 gramm — 100 mln 364 ming soʻm;
• 100 gramm — 200 mln 728 ming soʻm.
Айтиш жоиз, Марказий банк 5 январь кунидан эътиборан илк бор олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлади. Унга кўра, 5 грамм олтин қуймасини сотиш нархи 8 млн 735 минг сўм бўлганди. Нархлар эса қадоғи бутлиги ёки бузилганига қараб фарқланади.

Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг