Ўзбекистонда 1 февралдан поезд чипталари нархи 15 фоизга ошади
2026 йил 1 февралдан бошлаб «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар берди.
Маълум қилинишича, нархлар юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар харажатлари ошгани, электр энергияси ва эксплуатация харажатларининг кўпайгани, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни давом эттириш зарурати, электропоездлар инфратузилмасини сақлаш ва доимий модернизация қилиш ишлари ҳамда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида оширилмоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан «Афросиёб» электропоездлари учун янгиланган чипта нархлари қуйидагича бўлади:
Тошкент — Бухоро
VIP — 1 138 000 сўм
Бизнес — 760 000 сўм
Эконом — 509 000 сўм
Тошкент — Қарши
VIP — 976 000 сўм
Бизнес — 642 000 сўм
Эконом — 429 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
VIP — 709 000 сўм
Бизнес — 455 000 сўм
Эконом — 311 000 сўм этиб белгиланди.
Шу билан бирга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари чипта нархлари ҳам 15 фоизга оширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг