Ўзбекистон Жаҳон чемпионати мезбонига қарши ўйнайди
Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Канада термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассотсиатсияси маълум қилди.
Унга кўра, ушбу ўйин 2026 йил 1 июнь санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳс Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйини Мексика мамлакатида ўтказилади.
Ушбу баҳс 2026 йилнинг 18 июнь санасида ташкил этилади. Мазкур ўйинда Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Колумбия терма жамоаси рақиблик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг