Ўзбекистон велоспортчилари АҚШдаги халқаро пойгада иштирок этмоқда
Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг асосини ташкил этувчи «Tashkent City Women Professional Cycling Team» клуби АҚШда старт олган «Tour of the Gila Women» халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда Олга Забелинская, Янина Кускова, Мадина Қаҳҳорова, Маргарита Мисюрина ҳамда Нафосат Козиева юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Кўп кунлик пойганинг биринчи босқичида спортчилар Силвер Сити ҳамда Моголлон шаҳарлари оралиғидаги 114,4 километр масофани босиб ўтишди. Қизиқарли кечган баҳсларда Олга Забелинская тўққизинчи, Янина Кускова ўн биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Қолган ҳамюртларимиз эса етакчиларга катта фарқ билан имкониятни бой берган. Бугун иштирокчилар Форт Боярд мавзеси атрофидаги 119,3 километрни босиб ўтадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг