Ўзбекистон вакиллари Сеулда халқаро ярмаркасида иштирок этмоқда
Кеча Жанубий Кореяда «Seoul International Travel Fair SITF-2023» халқаро ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Сеул шаҳридаги CОЕХ конференция ва кўргазмалар марказида 7 майга қадар давом этадиган мазкур халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг миллий стенди ҳам намойиш этилмоқда.
Мамлакатимизнинг миллий стенди Маданият ва туризм вазирлиги, «Миллий PR-маркази» ДУК ва «Uzbekistan airways» АЖ билан ҳамкорликда намойиш этмоқда. Шунингдек, ярмаркада юртимиздаги «Munisbek gold group», «Bo‘ston Travel», «Grand Sohil» сайёҳлик компаниялари ҳам иштирок этмоқда.
Тўрт кун давомида халқаро ярмаркада иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси аъзолари янги сайёҳлик маҳсулотларини намойиш этадилар ва мамлакатимизга хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказадилар.
Хусусан, кўргазманинг илк кунидаёқ жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида (TXTY-2023) иштирокчиларни жалб этиш мақсадида Сейшел ороллари, Гонконг ва Непал туризм ташкилотлари вакиллари, шунингдек Комбоджа қироллиги Туризм вазирлиги ходимлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида хорижлик ҳамкорлар эътиборига Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий ва тарихий мероси ҳамда туристик салоҳияти, шунингдек, сўнгги йилларда юртимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар учун қулайликлар яратиш, туризмнинг турли йўналишларини оммалаштириш каби йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди.
«Seoul International Travel Fair SITF-2023» жорий йилда 38 маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган 300 дан зиёд компаниялар 500 дан ортиқ стендлар билан иштирок этмоқда. 120 мингдан зиёд меҳмонлар ва туризм саноатининг вакиллари ташриф буюрган ушбу ярмарка Сеул халқаро туризм ярмаркаси ташкилий қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг