Ўзбекистон ва Венгрия фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиради

15:26 31 Май 2024 Жамият
265 0

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов «Медитоп» фармацевтика компанияси бошқарувчи директорлари ва таъсисчилари Давид Гресковис ва Золтан Ач билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон корхоналари ва «Медитоп» компанияси ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Венгрия томонига Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги инвестициявий жозибадорлиги, шунингдек, мамлакатимиздаги етакчи фармацевтика корхоналари фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Фармацевтика соҳаси Ўзбекистон—Венгрия ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

«Компания Ўзбекистонда, жумладан, инновацион дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўз фаолиятини ҳар томонлама кенгайтириш тарафдор», деди Давид Гресковис.

Шунингдек, учрашувда «Медитоп» компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги дори воситаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

13 турдаги дори воситаларига патентга эга бўлган «Meditop Pharmaceutical Ltd« компанияси ўз маҳсулотларини Германия, Вьетнам, Япония каби 20 га яқин давлатга экспорт қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Венгрия иқтисодиёти учун фармацевтика саноати иқтисодиётнинг анъанавий ва инновацион тармоқларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларининг қарийб 90 фоизи экспорт қилинади. Венгрия фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилувчи ва импорт қилувчи йигирмата йирик давлатдан биридир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер