Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – Швеция: онкологик ёрдам соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Мазкур тадбир IV Халқаро фармацевтика форуми доирасида гибрид форматда ўтказилган тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ва Тошкентдаги Швеция Савдо ва инвестициялар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган.
Тадбирда икки мамлакатнинг етакчи эксперт ва мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Oʻzfarmsanoat» уюшмаси, Каролина институти, Швеция дори-дармон агентлиги, «AstraZeneca», «Vision Zero Cancer» ва бошқа компаниялар мутасаддилари иштирок этган.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров анжуман иштирокчиларига табрик йўллаган. Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар бўйича тақдимот ўтказилган.
Муҳокамаларда онкология ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш, даволашнинг инновацион усулларини жорий этиш, скрининг тизимини ривожлантириш ва онкологик ёрдам сифатини ошириш масалаларига эътибор қаратилган.
«Ушбу давра суҳбати тиббиёт соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва онкологик касалликларга чалинган беморлар учун тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг