Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саидов ўз Telegram каналида хабар қилди.
Билдирилишича, учрашувда стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилган.
Шунингдек, учрашувда давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлигини таъкидланган. «Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», ТИВ раҳбар.
Гап шундаки, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини калтаклади. Бу ҳақдаги хабарлар ОАВда ёритилиши фонида Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳолат бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўралганини айтиб чиқди.
Захарова видео мазмунидан «ниҳоятда ташвишлангани»ни билдириб, мазкур ҳодиса юзасидан Москва Тошкентдан тушунтириш сўраганини таъкидлади.
«Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», деди у.
Бунга Миллий тикланиш партияси раиси, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров муносабат билдириб, Россия ўз ички иши билан шуғулланиши тўғри бўлишини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, бола ҳуқуқи Ўзбекистоннинг мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилди ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилади.
«Бизни ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди. Текис жойда тўполондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди деган хулосага эртароқ шекилли», деди Қодиров.
Шунингдек, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам Захарованинг сўзларига муносабат билдирар экан, Россия Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳақли эмас эканлигини қайд этди.
«Ўзбекистон – мустақил суверен давлат. Ва ўзининг ички ишларига ташқаридан аралашувни қабул қилмайди. Зеро Россиянинг ўзида ҳал қилинмаган ички муаммолари етарлича», дейди ЎзЖОКУ ректори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг