Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: “Халқ сўзи”
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Қирғизистонга амалий ташрифи давом этмоқда.
Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди.
Икки мамлакат Бош вазирлари иштирокида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида кенг қамровли ва ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, бунда, Давлатларимиз раҳбарларининг қатъий сиёсий иродалари, мунтазамлик касб этган дўстона ва ишончли мулоқотлари асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Қайд этилганидек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Унинг ҳажмини 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжуд. Сув хўжалиги, энергетика, транспорт, автомобилсозлик ҳамда бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув янада кенгаймоқда.
Учрашувда саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлар мавжудлиги, бу борада Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Томонлар маданий-гуманитар, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро маданият кунлари, этноспорт фестиваллари, тадбирлар, концерт ва кўргазмалар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши якунлари юзасидан баён имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг